"Адмирал Кузнецов" Ўрта ер денгизига йўл олди

© Sputnik / Олег Ласточкин / Медиабанкка ўтиш"Адмирал Кузнецов" авиаташувчиси
Адмирал Кузнецов авиаташувчиси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу Россия авиаташувчиси учун биринчи жанговар чиқиш бўлади. Шунингдек «Адмирал Кузнецов» палубасида жойлаштирилган энг янги “МиГ-29Ка” қирувчи самолётлари ҳам дастлабки жанговор парвозларни амалга оширишади.

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. "Адмирал Кузнецов" авиаташувчиси, тўла қуролланган ҳолда Ўрта ер денгизи томон узоқ сафарга отланди, деди Россия Ҳарбий Денгиз флоти  денгиз авиацияси бошлиғи майор Игорь Кожин РИА Новостига.

Бироз олдин Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу, “Адмирал Кузнецов” ушбу кузда Россиянинг Ўрта ер денгизидаги оператив гуруҳи таркибига қўшилишини хабар қилган эди.

“Мудофаа вазири томонидан белгиланган барча самолёт ва вертолёт турлари ушбу кемада жойлашган бўлади”, — деди Кожин, журналистларнинг авиаташувчи бортида энг янги “МиГ-29Ка” қирувчи самолётлари ва Ка-52Ка, ва Ка-29Ка вертолётлари жойлаштириладими, деган саволига жавобан.

“Адмирал Кузнецов” палубасида одатда Су-33 ва Су-25 самолётлари ҳамда Ка-27 ва Ка 29 вертолётлари жойлаштирилади. Ушбу сафарга авиаташувчи биринчи “МиГ-29Ка” қирувчиларини олиб чиқмоқда.

“Адмирал Кузнецов” палубаси узунлиги – 306м, эни – 75 м, сув сиғими – 60 минг тонна. Сузувчи аэродром 15 минг км масофага сузиши мумкин. Унинг тезлиги соатига 29 денгиз мили (54км)ни ташкил қилади. Кема экипажи — 1 960 киши, улардан 518 офицер ва 210 мичман.

Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, “Адмирал Кузнецов” Хмеймимдаги Россия ҳарбий базаси ва Ўрта ер денгизидаги Россия ҳарбий флотидан иборат ҳарбий гуруҳни кучайтиришга хизмат қилади. Авиаташувчидан Сурия ҳудудида жойлашиб олган ИД жангариларга зарба беришда фойдаланилади.

Эслатиб ўтамиз, бу Россия авиаташувчиси учун биринчи жанговар чиқиш бўлади. Шунингдек «Адмирал Кузнецов» палубасида жойлаштирилган энг янги “МиГ-29Ка” қирувчи самолётлари ҳам дастлабки жанговор парвозларни  амалга оширишади.

АҚШнинг Foreign Policy журнали ёзишига қараганда, «Адмирал Кузнецов»нинг жанговор операцияда қатнашиши  Россияга ўзининг янги палуба қирувчиларини бўлажак харидорларга намойиш қилиши учун, яхши имконият яратади. Келажакда Ҳиндистон ана шундай харидорлардан бирига айланиши мумкин.

Бироз олдин, яқин вақт ичида АҚШ ўзининг Европадаги ҳарбий базаларида янги турдаги атом бомбаларини жойлаштириши ҳақида хабар тарқатилган эди. Тўла қуролланган “Адмирал Кузнецов”нинг Ўрта ер денгизида пайдо бўлиши, АҚШнинг ушбу ҳаракатига Россия берган жавоби бўлиши ҳам мумкин.

 

Янгиликлар лентаси
0