Огоҳлантириш: Шимолий Корея АҚШ ҳарбий базаси ва Сеул кулини кўкка совурмоқчи

© REUTERS / KCNAШимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин
Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Шимолий Корея халқ армиясига қарашли ядро боеголовкалари жазо тариқасида Сеулни кулга айлантиради", - дейилади Корея Марказий телеграф агентлиги хабарида.

ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Корея Халқ Демократик Республикаси Сеулга ҳамда Тинч океанида жойлашган Америка ҳарбий базасига қарши ядро қуролини қўллаши мумкин, деб хабар қилмоқда Коея Марказий телеграф агентлиги Шимолий Корея Бош штаби вакилига таянган ҳолда.

КХДРдаги ракета синови - Sputnik Ўзбекистон
КХДР навбатдаги ядро синовига тайёрланмоқда
Баёнотда таъкидланишича, АҚШ ва Жанубий Корея томонидан уюштирилаётган провокациялар Корея яриморолидаги вазиятни тамомила издан чиқариб, деярли ядро уруши ёқасига олиб келган. Шу муносабат билан Корея Халқ Армияси Бош штаби ҳарбий қарама-қаршиликни бартараф қилиш чора-тадбирлари юзасидан ўзининг қатъий позициясини баён қилган.

"Шимолий Корея халқ армиясига қарашли ядро боеголовкалари жазо тариқасида Сеулни кулга айлантиради", — дейилади Корея Марказий телеграф агентлиги хабарида.

Шимолий кореялик ҳарбийлар, шунингдек, агар ўртадаги қарама-қаршилик ўта танг ҳолатга келса ва яриморол устидан АҚШ бомбардимончи самолётлари учишни тўхтатмаса, улар Гуам оролида жойлашган Америка ҳарбий базасини "ер юзидан сидириб ташлашини" эълон қилдилар.

Шимолий Корея раҳбарига қарши ўтказилаётган митингда Ким Чен Ин сурати ёқиб юборилди - Sputnik Ўзбекистон
Шимолий Корея чегараси ядро синовларини қораловчи минглаб варақаларга тўлиб кетди
Пайшанба куни АҚШ Тинчокеани қўмондонлиги Қўшма Штатларнинг икки В-1В стратегик бомбардимончи самолётлари тарихда биринчи маротаба Шимолий Корея чегарасига ўта яқин масофада учиб ўтгани ҳақида баёнот қилган эди. Бомбардимончилардан бири Сеул шаҳридан 70 км жануброқда қўнгани маълум қилинган.

"20 йил ичида(1996 йилдан буён) биринчи маротаба Американинг В-1В бомбардимончиси Корея яриморолида қўнди", дейилган эди қўмондонлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 сентябр куни Шимолий Корея, ўзининг навбатдаги, КХДР тарихидаги энг йирик, ядро синовини муваффақиятли ўтказгани ҳақида эълон қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0