01:24 26 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Дунёда
Ҳавола олиш
112720

Лихтман "Оқ уй калити" деб номланган АҚШ президентлиги сайловларида ғолибни аниқлаб берадиган махсус тизимни ишлаб чиққан.

ТОШКЕНТ, 26 сен – Sputnik. 1984 йилдан буён АҚШ президентлиги сайловлари натижаларини олдиндан айтиб берадиган ва бу борада бирор марта ҳам адашмаган америкалик сиёсатчи Алан Лихтман Дональд Трампнинг ғалабасини башорат қилди, деб хабар беради nuz.uz Звезда телеканалига асосланиб.

Лихтман "Оқ уй калити" деб номланган АҚШ президентлиги сайловларида ғолибни аниқлаб берадиган махсус тизимни ишлаб чиққан. Ушбу мураккаб тизим кўплаб кўрсаткичларни “ҳақиқат ёки ёлғон” тамойили асосида таҳлил қилиб чиқади.

Улар орасидан қисқа ва узоқ муддатли иқтисодий истиқбол, "алоҳида кампанияга эга учинчи партия"нинг мавжудлиги ёки йўқлиги, номзодлар маъмурияти билан боғлиқ жанжаллар, ҳозирги президентнинг ҳарбий ёки ташқи сиёсий мағлубияти каби кўплаб кўрсаткичлар ўрин олган.

Лихтманнинг фикрича, ҳозирги сайловлар унинг 30 йиллик фаолияти давомида тахмин қилиш энг мураккаб бўлган сайловлар бўлиб, бироқ шунга қарамай унда республикачилар номзоди Дональд Трамп ғалаба қозонади.

Кўпчилик Дональд Трампнинг ғалабасига шубҳа қилаётган бир даврда кутилмаганда Хиллари Клинтоннинг 11 сентябр куни тоби қочиб қолиши ва унга "ўпка шамоллаши" ташхиси қўйилиши сайловчиларни бир оз ўйлантириб қўйди ва ҳаттоки Клинтоннинг ўрнига бошқа номзодни кўрсатиш ҳақидаги луқмалар ҳам пайдо бўлди.

Асосий мавзулар