18:42 30 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Дунёда
Ҳавола олиш
121953

Мақолада республиканинг биринчи Президенти томонидан амалга оширилган ислоҳотлар натижасида Ўзбекистон жаҳонда иқтисодиёти энг тез ривожланаётган бешта давлат қаторига кирганлиги маълум қилинади.

ТОШКЕНТ, 26 сен – Sputnik. Япониядаги The Japan Times газетасида Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган мақола чоп этилди, деб хабар беради "Жаҳон" АА.

"Ўзбекистоннинг биринчи Президенти хотирасига: Ислом Каримов — ўзбек халқининг буюк фарзанди" деб номланган мақолада 25 йил давомида мустақил Ўзбекистонга раҳбарлик қилган Ислом Каримов мамлакатда ва халқаро майдонда юксак обрўга сазовор бўлганлиги қайд этилади. "У жуда пухта ўйланган очиқ фуқаролик жамияти ва бозор иқтисодиётига асосланган ҳуқуқий демократик давлат қуриш стратегиясини ишлаб чиққан ва ҳаётга татбиқ этган етук давлат арбоби эди", деб ёзилади мақолада.

Мақола муаллифлари республика раҳбари мамлакат иқтисодий мустақилликка эришмасдан туриб сиёсий мустақилликка эриша олмаслигига қатъий ишонганини эътироф этишади. "Каримов томонидан айнан шунинг учун бутун дунёда ривожланишнинг ўзбек модели деб тан олинган бешта тамойилга асосланган ислоҳотлар дастури ишлаб чиқилганди", — дейилади мақолада.

Ўзбекистонда амалга оширилган кенг миқёсдаги ислоҳотлар ҳақида ўқувчиларни хабардор этар экан, нашр мамлакатда саноатнинг мутлақо янги юқори технологик соҳалари ташкил этилганлиги, жаҳон миқёсидаги саноат объектлари бунёд қилинганлиги, замонавий йўл-транспорт ва инженерлик-коммуникация инфратузилмаси яратилганлигини қайд этади.

Мақолада республиканинг биринчи Президенти томонидан амалга оширилган ислоҳотлар натижасида Ўзбекистон жаҳонда иқтисодиёти энг тез ривожланаётган бешта давлат қаторига кирганлиги маълум қилинади.

The Japan Times Ислом Каримовнинг қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилишдаги ташаббускорлик фаолиятига алоҳида урғу беради. Унинг ташаббуси билан дунё амалиётида ўхшаши йўқ дастур асосида қишлоқларнинг қиёфаси тубдан ўзгармоқда, қишлоқларда аҳолининг турмуш даражасини шаҳардагидан асло қолишмайдиган тарзда таъминловчи уй-жойлар барпо этилмоқда.

"Ўзбекистон раҳбари Олий Бош Қўмондон сифатида ўзбек халқининг тинчлик ва хотиржамлигини, мустақиллиги, чегаралари дахлсизлигини ҳимоя қилишга қодир Ҳарбий Кучларнинг жанговар қудрати ва салоҳиятини оширган туб ислоҳотларга асос солди.

Шу билан бирга, у Ўзбекистоннинг тинчликсеварлик, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик ва низоларни фақат тинч, сиёсий йўл билан ҳал этишга асосланган ташқи сиёсат Концепциясини ишлаб чиқди ва амалга татбиқ қилди. Мамлакат раҳбари ҳудудда ва бутун дунёда тинчлик ва барқарорликнинг сақланишига улкан ҳисса қўшди", – деб ёзади нашр.

Япония газетаси Ўзбекистон етакчисининг замонавий халқаро стандартларга асосланган таълим соҳасини ривожлантиришдаги хизматларига алоҳида тўхталиб ўтади. Ислом Каримов бугунги ва эртанги куннинг ҳал қилувчи кучи бўлган ёшларнинг фикрлаши ва дунёқарашида туб бурилиш ясаган ўсиб келаётган ёш авлод тарбиясининг мутлақо янги тизимига асос солди ва ҳаётга татбиқ этилишига бошчилик қилди. 

Мақола сўнгида Ўзбекистоннинг биринчи Президенти ўз халқини чексиз севганлиги ва бутун умрини ватанига хизмат қилишга бағишлагани таъкидланади.

Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов 2 сентябрь куни 78 ёшида вафот этди ва туғилиб-ўсган шаҳри Самарқандда мусулмон урф-одатларига кўра дафн этилди.

Асосий мавзулар