21:43 22 Июн 2018
Эфир
  • RUB124.89
  • EUR9150.95
  • USD7883.99
Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров ва АҚШ Давлат котиби Жон Керри

Лавров Керрига Американинг сўнгги таъкидидан кескин норозилигини айтди

МИД РФ
Дунёда
Ҳавола олиш
43910

Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров ва АҚШ Давлат котиби Жон Керри ўртасидаги телефон суҳбати Америка томоннинг ташаббуси билан ўтказилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости

ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ Давлат котиби Жон Керри билан ўтказган телефон суҳбатида Америка давлат департаменти вакили Кирбининг энг сўнгги таъкидидан кескин норозилигини билдирди, деб хабар қилган РИА Новостига Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Сергей Рябков.

Нашрда ёзилишича, Лавров ва Керри ўртасидаги телефон суҳбати 29 сентябр куни Қўшма Штатлар ташаббуси билан ўтказилган.

Рябковнинг айтишича, Лавров Жон Керрига ўзининг норозилигини билдирар экан "Ғарб томонидан сўнгги вақтларда роса "шиширилаётган" Сурия можароси мавзуси ва бунда сурбетларча Москва расмийларини жавобгар қилишга уриниш дипломатия чегарасидан чиқиб кетаётган ҳолатдир. Шу туфайли Вашингтон томонга иғвогарлик масаласида айрим саволлар туғилаётгани" ҳақида маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, сал олдин АҚШ Давлат департаменти вакили Жон Кирби агар Сурияда фуқаролар уруши давом этса, террорчилар Россия манфаатлари ва шаҳарлари бўйлаб зарба беришларини, расмий Кремль эса "ўз ҳарбийларини уйларига қопларда юборишда давом этиши ва Москва ўз самолётларидан ҳам маҳрум бўлиши" ҳақида гапирган эди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Кирбининг ушбу таъкидига "дипломатга хос бўлмаган чўрткесарлик" дея изоҳ берди.

Асосий мавзулар