11:40 14 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
АҚШ президенти Барак Обама

Барак Обамадан тавсия: "Мана шу фильмларни, албатта, томоша қилинг!"

© AP Photo / Carolyn Kaster
Дунёда
Ҳавола олиш
526 0 0

Барак Обамага кўра, илмий фантастика жанрида суратга олинган ва, албатта, томоша қилиниши керак бўлган фильмлар рўйхатидан, биринчи галда, Стэнли Кубрикнинг "2001 йил фазовий одиссеяси" ўрин эгаллайди

ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. АҚШ президенти Барак Обама илмий-фантастика жанрида суратга олинган ва, албатта, томоша қилиниши шарт бўлган фильмлар ва телешоулар рўйхатини тақдим этди. Оқ Уй раҳбарининг таъкидича, улар "онгни кенгайтиришга" хизмат қилади. РИА Новости хабари асосида.

Америка етакчиси Стэнли Кубрикнинг 1968-йилда суратга олинган "2001 йил фазовий одиссеяси"ни томоша қилиниши шарт бўлган фильмлар рўйхатида биринчи ўринда кўрсатган. Барак Обамага кўра, "фильм ўзининг маҳобати ва ноаниқлик кўлами" билан ҳайратга солади. Иккинчи ўрин 1982 йилда режиссёр Ридли Скотт томонидан яратилган "Тиғ устида югурувчи" фильмига берилган. "Бу фильмда одам бўлиш қандай экани ҳақида масала кўтарилган", — деб ёзган фильм ҳақида АҚШ президенти.

Илмий-фантастика жанридаги фильмлар учлигини Стивен Спилбергнинг 1977 йилда суратга олган "Учинчи даражадаги яқин алоқалар" картинаси якунлаган. "Ўта оптимистик руҳдаги картина" дея изоҳ берган фильмга Обама.

Шунингдек, АҚШ етакчиси, илмий фантастика жанрида томоша қилиниши шарт бўлган фильм ва телешоулар рўйхатига Жорж Лукаснинг 1977 йилда суратга олинган "Юлдузлар жанги. IV эпизод: янги умид" картинаси, "Юлдузли йўллар" сериали (1966-1969 йиллар), 2015 йилда суратга олинган Ридли Скоттнинг "Марсианин" фильми, шунингдек ака-ука Вачовскиларнинг биринчи "Матрица"си  киритган.

Ушбу рўйхат ноябрь ойида Wired журналида чоп этилган. Обама журналнинг таклиф қилинган муҳаррири бўлган.

Асосий мавзулар