Пушков: АҚШнинг Сурияда Россия билан ҳамкорлик қилиш нияти йўқ

© Sputnik / Владимир Федоренко / Медиабанкка ўтишСенатор Алексей Пушков
Сенатор Алексей Пушков - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ Сурияда тинчлик ўрнатиш шартномасининиг асосий бандларини бажармасдан, бу борада ҳамкорликни бекор қилгани ҳақида эълон қилди.

 

ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. АҚШ Сурия масаласида Россия билан ҳамкорлик қилиш нияти йўқ, чунки уларнинг мақсади Сурияда ҳукумат алмаштириш, деб ҳисоблайди сенатор Алексей Пушков.

“АҚШ Давлат департаменти Сурия бўйича Россия билан ҳамкорлик қилишни режалаштирмаган. Бу кундек равшан, уларнинг мақсади – ҳукумат алмаштириш”, — деб ёзди у ўзининг Twitterида.

Бироз олдин АҚШ Давлат департаменти вакили Жон Кирби АҚШ Россия билан Сурияда тинчлик ўрнатиш бўйича икки тарафлама ҳамкорликни бекор қилади ва Сурия осмонида икки давлат ҳаво кучлари орасида можаро юз бермаслиги учун, фақат ҳарбий алоқа каналларини сақлаб қолади, деган эди.

Башар Асад - Sputnik Ўзбекистон
Башар Асад: АҚШ Сурия қўшинларига атайлаб зарба берган

Россия Ташқи ишлар вазирлиги, ўз навбатида, АҚШнинг Сурияда тинчлик ўрнатиш бўйича Россия билан алоқаларни бекор қилиши – чуқур умидсизлик уйғотишини таъкидлаган эди. Бу борада Москва Вашингтондан яна бир бор ўйлаб кўриб, вазиятга тўғри баҳо беришга даъват қилди.

Россия ТИВи, шунингдек, бугунги кунда АҚШ Сурияда тинчлик ўрнатиш борасида Россия билан эришилган келишувларнинг асосий, ҳал қилувчи бандларини амалга ошира олмаганини ва вақтинча тинчликни сақлаш режимидан кейин бўлиб ўтган фожеаларда Россияни айблашга уринаётганини таъкидламоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0