16:16 18 Июн 2018
Эфир
  • EUR9262.79
  • RUB127.73
  • USD7944.07
Владимир Путин архив сурат

Путин: Америка - буюк давлат, аллақандай банан мамлакати эмас

© Sputnik / Алексей Дружинин
Дунёда
Ҳавола олиш
442 0 0

"Одамларнинг эътиборини россиялик хакерлар, жосуслар, агентлар ва бошқаларга қаратиш жуда осон-да", — деди Путин

ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Россия АҚШдаги сайлов жараёнларига таъсир ўтказа олмаслигини, АҚШ "банан мамлакати" эмас, буюк давлат эканлигини айтди, деб хабар беради РИА Новости.

"Наҳотки бирор киши Россия Америка халқининг танловига таъсир ўтказа олиши мумкин деб ўйласа? Америка нима, аллақандай банан мамлакатими? Америка — бу буюк давлат", —деди  Путин Сочидаги "Валдай" мунозаралар клубидаги чиқиши чоғида.

"Одамларнинг эътиборини россиялик хакерлар, жосуслар, агентлар ва бошқаларга қаратиш жуда осон-да", — деди Путин.

Асосий мавзулар