Ироқ қўшинлари бир неча соатдан кейин Мосулга киришади

© AFP / BULENT KILICМосул яқинидаги жанглар
Мосул яқинидаги жанглар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Душанба куни Ироқ ҳукумат кучлари уч кунлик танаффусдан сўнг Мосулга ҳужумни давом эттиришни бошлади

ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Ироқ қўшинлари Мосулдан бир неча юз метр нарида туришибди, улар бир неча соатдан кейин Мосулга киришлари мумкин, деб хабар беради РИА Новости Рейтер агентлиги хабарига асосан. 

"Биз Мосулдан 800 метр нарида турибмиз", — деган қўмондонлардан бири Rudaw агентлигига.

Мосулга оммавий ҳужум Ироқ ҳарбийлари ва полиция кучлари ҳамда АҚШ бошчилигидаги коалиция қўллаб-қувватлаётган курд кўнгиллари томонидан 17 октябрда бошланганди.

Душанба куни Ироқ ҳукумат кучлари уч кунлик танаффусдан сўнг Мосулга ҳужумни давом эттиришни бошлади. Жума куни Ироқ қўмондонлиги эришилган муваффақиятни мустаҳкамлаш мақсадида уч кунлик танаффус эълон қилганди.

Янгиликлар лентаси
0