Алеппони тарк этмоқчи бўлганлардан 300 $дан талаб қилинмоқда

© Sputnik / Михаил Алаеддин / Медиабанкка ўтишАлепподаги вазият
Алепподаги вазият - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиялик ва суриялик ҳарбийлар қурбонлар бўлмаслиги учун саккизта махсус гуманитар йўлакларни ташкил этдилар, улар орқали тинч аҳоли ва жангарилар Алеппо шарқидаги туманларни тарк этишлари мумкин

ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Алепподаги жангарилар шаҳарни махсус гуманитар йўлаклар орқали тарк этишни хоҳловчи тинч аҳолининг ҳар биридан 150 минг сурия лираси (300 доллар)дан талаб қилмоқда. Улар ўзларининг ушбу қарорларини варақалар ёрдамида маълум қилганлар. Жангариларнинг талаблари "Жайш-ал-Фатх Олий ҳарбий кенгаши" томонидан имзоланган, деб хабар қилади РИА Новости.

Алеппо шимолида Гуманитарный коридор - Sputnik Ўзбекистон
Террорчилар Алепподан чиқмоқчи бўлган тинч аҳолини ўққа тутди
"Сурия армияси ҳарбийлари томонидан Алеппо кварталларининг бомбардимон ва блокада қилиниши туфайли тинч аҳолига етаётган заҳмат даражасини раҳбариятимиз англаб етади. Биродарларимиз билан маслаҳатлашгач, 14 ёшгача ва 55 ёшдан катта бўлган аҳолига чиқишга рухсат берамиз. Аммо бу учун улар 150 минг сурия лирасини тўлашлари лозим. Бу маблағлар фронтдаги биродарларимизни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади", — дейилади варақа матнида.

Россиялик ва суриялик ҳарбийлар қурбонлар бўлишининг олдини олиш учун саккизта махсус гуманитар йўлакларни ташкил этишди, улар орқали тинч аҳоли ва жангарилар Алеппо шарқидаги туманларни тарк этишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, террорчилар Алеппо бўйлаб зарба беришда давом этмоқда, айниқса, сўнгги кунларда ҳужум кучайтирилган. Ҳарбийлар маълумотига кўра, қуршовдан қочишга уринган жангарилар заҳарли газли бомбаларни қўллаганлар. Бунинг натижасида, суриялик ҳарбийлар билан бир қаторда тинч аҳоли ҳам зарар кўрган.

Янгиликлар лентаси
0