"РИА Новости" биносида бомба топилмади

© Sputnik"Россия Сегодня" ХААда бомба қидирилмоқда
Россия Сегодня ХААда бомба қидирилмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Россия сегодня" ("РИА Новости") халқаро ахборот агентлиги биносида текширув ниҳоясига етди, ҳеч қандай шубҳали предметлар аниқланмади

ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Москвадаги "Россия сегодня" халқаро ахборот агентлиги биносида бомба аниқланмади, шу боис, нотаниш аёлнинг аноним телефон қўнғироғидан сўнг амалга оширилган текширув ишлари ниҳоясига етказилди, бинога кириш эшиги қайта очилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости ахборот агентлиги.

Россия Сегодня биносида бомба қидирилмоқда - Sputnik Ўзбекистон
РИА Новости халқаро ахборот агентлиги биносида бомба қидирилмоқда
Эрталаб берилган хабарга кўра, нотаниш аёл "02"га қўнғироқ қилиб, Зубовский бульвар, 4 манзили бўйича жойлашган бинога портловчи қурилма қўйилганини маълум қилган. Телефон қўнғироғини амалга оширган аёл шахси ўрнатилмоқда.

"Бино текшируви якунланди, ҳеч қандай шубҳали предметлар аниқланмади. Кириш эшиги агентлик ходимлари ва келувчилар учун қайта очиқ. Эвакуация ишлари ўтказилмади", — деб хабар қилди агентликка суҳбатдош.

Янгиликлар лентаси
0