Россия ва Тожикистон авиапарвозлар борасида келишиб олди

© Sputnik / Дмитрий Виноградов / Медиабанкка ўтишСамолет
Самолет - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Транспорт вазирлиги ҳамда Тожикистон авиация ҳукумати авиаташувлар борасида олиб борилган музокараларни якунига етказдилар

ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Томонлар Россия авиакомпанияларининг "Жуковский" аэропортидан амалга оширадиган парвозлари борасида келишиб олдилар, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Жуковский халқаро аэропорти - Sputnik Ўзбекистон
Россия Тожикистон билан авиақатновни тўхтатиб қўйиши мумкин
"Томонлар икки мамлакат ўртасидаги авиапарвозларни ривожлантиришга тўлиқ келишиб олдилар", — деб хабар қилган Россия Транспорт вазирлиги вакили ўтказилган музокалар якунидан сўнг.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Россия Транспорт вазирлиги вакили Тожикистон авиация ҳукумати "Жуковский" аэропортидан Россия йўловчи ташувчи самолётларини қабул қилишни рад этгани ҳақида хабар тарқатган эди. Тожикистон томон ўз қарорини "маҳаллий авиаташувчилар ҳақ-ҳуқуқларини поймол этишни истамаслиги" билан изоҳлаган. Шундан сўнг, Москва ҳам "Россия авиаташувчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида" 8 ноябрдан бошлаб Душанбе билан авиапарвозларни тўхтатишини маълум қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0