21:27 22 Август 2019
Эфир
  • RUB138.47
  • EUR10092.14
  • USD9061.00
Туркия, архив сурат

Измир фоҳишалари пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлди

© Sputnik / Руслан Кривобок
Дунёда
Ҳавола олиш
430911

Туркия ғарбида жойлашган Измир шаҳридаги интим хизмат кўрсатиш саноатининг 500 нафардан зиёд ходималари давлатдан пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлдилар

ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Измир фоҳишалари ҳукумат органларидан нафақа таъминотини олиш ҳуқуқини қўлга киритдилар, деб хабар қилмоқда РИА Новости Туркиядаги маҳаллий ОАВлардан олинган маълумот асосида.

ОАВларда тарқалган хабарларга кўра, Измир шаҳри Ижтимоий муҳофаза қўмитаси нафақа ёшига етган секс-саноатининг 501 нафар ходимаси талабини қондирган. "Эндиликда иш берувчилар ушбу аёлларга нафақа тўлашга мажбур. Шунингдек, уларга фоҳишалик билан шуғулланаётган 1300 нафар аёл учун ҳам нафақа жамғармасига бадал тўлаш мажбурияти юклатилди", дейилади хабарда.

Сал олдин секс-саноати ишчилари Ижтимоий муҳофаза қилиш органларига мурожаат этиб, иш берувчилар бадал тўламасликлари оқибатида, нафақага чиқиш ҳуқуқидан маҳрум бўлганликлари ҳақида арз қилган эдилар. Ижтимоий муҳофаза қўмитаси томонидан ўтказилган текширув ишлари натижасида секс-индустриянинг 1800 нафар ходимаси ҳуқуқлари поймол бўлганлиги аниқлаган ҳамда иш берувчилар жаримага тортилган. Уларга бадал тўлаш мажбурияти ҳам юклатилган.

Эслатиб ўтамиз, Туркияда фоҳишалик легаллаштирилган. Туркия қонунчилигига биноан, фоҳишалик билан шуғулланиш истагида бўлган аёл рўйхатдан ўтиб, соғлиғи ҳолати борасида махсус картага эга бўлмоғи лозим.

Асосий мавзулар