Барча америкаликлар учун президент бўлишга ваъда бераман - Трамп

© Sputnik / Никита Шохов / Медиабанкка ўтишДональд Трамп
Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Трамп халқаро майдонда ҳалол ўйин олиб бориб, ҳеч кимни хафа қилмасликка ваъда берди.

ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. АҚШ президенти сайлови ғолиби Дональд Трамп, Нью Йоркда ўз сайловчилари олдида сўзга чиқиб қатор масалалар бўйича ўз нуқтаи назарини билдирди, деб хабар қилмоқда РИА Носости.

Ғалабадан сўнг сўзлаган ўзининг илк нутқида американинг бўлажак президенти мамлакатни тилка- пора қилаётган яраларини даволаш вақти келганини айтди.

"Ҳаммага шуни айтаманки, мен барча америкаликларнинг президенти бўлишга ваъда бераман", — деди Трамп.  

Шунингдек президент номзоди барча америкаликлар учун порлоқ келажак яратишга ваъда берди.

Дональд Трамп АҚШ сайлови ғолиби - Sputnik Ўзбекистон
Дональд Трамп АҚШ президенти сайловида ғолиб чиқди

"Биз йўллар, кўприклар, туннел ва аэропортлар қурамиз, мамлакат инфратузилмасини тиклаб оламиз. Бунинг учун миллионлаб ўз фуқароларимиз ишлайди", — деди Трамп Нью Йоркда ўз тарафдорлари олдида сўзга чиқиб.

Трамп яна "америка орзусини янгилаш" устида ҳам иш олиб боришга ваъда берди.

Миллиардернинг сўзларига қараганда, унинг учун АҚШ манфаатлари ҳамма нарсадан устун, лекин шу билан бирга, халқаро майдонда Трамп ҳамма билан "ҳалол ҳамкорлик қилишга" ваъда берди.

"Мен бутун дунёга ишонч билн шуни айтаманки, АҚШ манфаатларини биринчи ўринга қўйган ҳолда, биз барча халқ ва миллатлар билан ҳалол ҳамкорлик қилишга  ваъда берамиз. Биз ҳамкорлик тарафдори, можаролар тарафдори эмас", — деди Трамп.

Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Трамп президент бўлса бошқа давлатларда демократия ўрнатмасликка ваъда берди

Трамп ўз нутқида Хиллари Клинтонни ҳам эсга олди. Унинг сўзларига қараганда, Хиллар қилган хизматлари учун америкаликлар унинг олдида қарздор.

Трамп бу йилги президент сайлови бу нафақат сайлов, балким халқнинг қудратли ҳаракати бўлганини ҳам айтиб ўтди. Президент номзоди дарҳол ишга киришишга таёр эканлигини таъкидлади.

Сиёсатчи Михаил Леонтьевнинг айтишига қараганда, Дональд Трамп Россия учун "тушунарли" ҳамкор ва рақиб.

"Америкада ҳеч қачон ўз нуқтаи назарини бундай аниқ ва равшан изоҳловчи раҳбар бўлмаган. Охирги ўлаб йиллар давомида бирор марта ҳам", — деди Леонтьев.

Янгиликлар лентаси
0