05:02 22 Май 2018
Эфир
Ислом давлати террорчилик уюшмаси жангарилари, архив сурат

"Ислом давлати" янги терактларни тайёрламоқда - Нидерланд давлатлари махсус хизмати

© AP Photo / albaraka_news, File
Дунёда
Ҳавола олиш
51701

"Ислом давлати" жангарилари мактубларда ўз тарафдорларидан Сурия ва Ироққа келмасликни, балки Европада терактлар уюштиришни сўрашмоқда, деб таъкидлади Нидерланд давлатларининг террорчиликка қарши кураш масалалари бўйича координатори Дик Схооф

ТОШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. "Ислом давлати" террорчилик уюшмасининг Европадаги жангарилари сони 60 — 80 нафарни ташкил этади. Улар ҳужумга тайёргарлик кўришмоқда, деб хабар қилган Нидерланд давлатларининг террорчиликка қарши кураш масаласи бўйича координатори. РИА Новости хабари асосида.

"Ислом давлати" жангарилари мактубларда ўз тарафдорларидан Сурия ва Ироққа келмасликни, балки Европада терактлар уюштиришни сўрашмоқда, деб таъкидлади Нидерланд давлатларининг террорчиликка қарши кураш масалалари бўйича координатори Дик Схооф.

Схоофнинг сўзларига қараганда, сўнгги олти ой ичида Сурия ва Ироқда "чет эллик жангарилар" сони ортмагани айнан шу туфайлидир. "Аммо, бормаганлар туфайли хавф даражаси пасайди дегани эмас", — деб қўшимча қилди у.

Схооф берган маълумотларга кўра, Ироқ ва Сурияда Европадан кириб келган "хорижлик жангарилар" сони тахминан 4-5 минг кишини ташкил этади.

Асосий мавзулар