18:01 02 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
26031

Россия президентининг фикрига кўра, россия фуқаролигини олиш имкон қадар бюрократиядан холи бўлиши керак, айниқса собиқ Иттифоқ мамлакатлари фуқаролари учун.

ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин президент ҳузуридаги Маданият ва санъат қўмитаси ҳамда Рус тили қўмитаси уюшган кенгашида Россия фуқаролиги олиш масаласи имкон қадар бюрократиядан холи бўлиши кераклигини ва шу билан бирга хавфсизлик ҳақида унутмаслик кераклигини таъкидлади, Sputnik Молдова хабарига асосан.

"Мен, Россия фуқаролиги олиш масаласи, айниқса собиқ Совет Иттифоқи мамлакатлари фуқаролари учун, имкон қадар бюрократиядан холи бўлиши кераклигига Ҳукумат диққатини бир неча бор қаратганман", — деди Владимир Путин.

Унинг сўзларига қараганда бунга эришиш осон эмас, асосийси бу масалада хавфсизлик ўта муҳим рол ўйнашини унутмаслик керак.

Эслатиб ўтамиз, яқинда эълон қилинган қарорга кўра, келаси йилда чет эл фуқароларига бериладиган Россияда "вақтинча яшашага рухсатномалар" сони 12%га қисқартирилгани ҳақида хабар берган эдик.

Асосий мавзулар