09:02 16 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB142.96
  • EUR10360.56
  • USD9395.63
Дунёда

Ўзбекистон қатор давлатлар сайёҳлари учун виза тартибини бекор қилди

Дунёда
Ҳавола олиш
Ўзбекистоннинг янги президенти Шавкат Мирзиёев: ислоҳотлар ва тайинловлар (72)
219052

2017 йил 1 апрелидан бошлаб Ўзбекистон 15 мамлакат сайёҳлари учун виза тарбини бекор қилмоқда. Шунингдек, виза тартиби 12 давлатнинг 55 ёшдан ошган сайёҳлари учун ҳам бекор қилинади

ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Ўзбекистон 2017 йилнинг 1 апрелидан бошлаб янги тартибни жорий этмоқда, унга кўра, дунёнинг 15та мамлакатидан бўлган сайёҳлар учун виза тартиби тўлиқ бекор қилинади, деб хабар қилмоқда Спутник Ўзбекистон мухбири.

Ўзбекистон республикасининг янги президенти Шавкат Мирзиёев Фармонига мувофиқ, виза тартиби бекор қилинган мамлакатлар қаторидан: Австралия, Австрия, Буюк Британия, Германия, Дания, Испания, Италия, Канада, Люксембург, Нидерландлар, Корея Республикаси, Сингапур, Финляндия, Швейцария ва Япония ўрин олган.

Бундан ташқари, виза тартиби:  Бельгия, Индонезия, ХХР (туристлар гуруҳи таркибида), Малайзия, АҚШ, Франция, Вьетнам, Исроил, Польша, Венгрия, Португалия ва Чехия сингари 12 давлатнинг 55 ёшдан ошган сайёҳлари учун ҳам бекор қилинган.

Мамлакатга визасиз кириш тартиби 30 кундан зиёд бўлмаган муддатда сайёҳлик мақсадида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчи чет эл фуқароларига нисбатан қўлланилади.

Фармонга мувофиқ, юқорида кўрсатиб ўтилган давлатлар фуқаролари Ўзбекистонга киришда 50 АҚШ доллари миқдорида кириш йиғимини тўлайдилар. Кириш йиғими тўланганини тасдиқловчи ҳужжат мамлакатга кириш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан виза тартибини соддалаштириш бўйича чора-тадбирлар мажмуи ишлаб чиқилган. 2018-йилдан бошлаб визани электрон тизим орқали қўлга киритиш тартиби жорий этилиши режалаштирилган.

Мутасадди давлат ташкилотларига келгуси йилнинг апрелигача бўлган муддатда Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Урганчдаги халқаро аэропортларда республикага келаётган ва ундан кетаётган чет эллик сайёҳлар учун паспорт ва божхона назорати, юкларни олиш ва транспорт хизмати соддалаштирилган "яшил коридор" божхона назорати тизимини жорий этиш бўйича зарур чораларни амалга ошириш вазифаси топширилган.

Бундан ташқари, Республиканинг аэропорт ва вокзалларида чет эл фуқароларига қўшимча қулайлик яратиш ҳамда жараёнларни тезлаштириш мақсадида резидент ва норезидентлар учун алоҳида паспорт назоратидан ўтиш ташкил этиш режалаштирилган.

Мавзу:
Ўзбекистоннинг янги президенти Шавкат Мирзиёев: ислоҳотлар ва тайинловлар (72)
Теглар:
фармон, бекор қилинди, виза, сайёҳлар, Шавкат Мирзиёев, Австралия, Австрия, Великобритания, Германия, Дания, Испания, Италия, Канада, Люксембург, Нидерланды, Республика Корея, Сингапур, Финляндия, Швейцария и Япония

Асосий мавзулар