22:06 27 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Дунёда
Ҳавола олиш
14022

"Қозоғистон - президентлик бошқарувидаги мамлакат ва шундайлигича қолади", - дея баёнот қилди Назарбоев

ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. "Махсус комиссия президент, парламент ва ҳукумат ўртасидаги ваколатларни қайта тақсимлаш масаласини кўриб чиқиши керак", деб таъкидлади Нурсултон Назарбоев пайшанба куни мамлакат мустақиллигининг 25-йиллиги муносабати билан уюштирилган тадбирда сўзлаган нутқида.

"Президент, ҳукумат ва парламент ўртасидаги ваколатларни қайта тақсимлаш масаласини кўриб чиқиш вақти келди. Бу билан махсус комиссия шуғулланиши керак", — деди Назарбоев ўз нутқида.

Шу билан бирга у, "Қозоғистон президентлик бошқарувидаги мамлакат экани ва шундай бўлиб қолажагини" таъкидлади.

Президент сўзларига кўра, "комиссия бу масалаларни ўрганиб чиқиб, тегишли қонунлар, ва балки, конституцияга киритиладиган ўзгартиришлар бўйича ўз таклифини киритиши лозим".

Назарбоев, шунингдек, Қозоғистон олдида турган асосий мақсад ҳақида ҳам гапириб ўтди. Президент сўзларига кўра, Қозоғистон 2050 йилга қадар дунёнинг энг ривожланган 30 давлати қаторидан ўрин олади.

"Мен атаётган гаплар — утопия эмас. "Қозоғистон-2030" дастурини қабул қилаётганимизда ҳам у хомхаёл, деб ўйлаган  эдик. Аммо биз ушбу дастурни икки марта қисқа муддатда, 15 йил ичида бажардик.Бу ниманинг натижаси биласизми — биз кўрпамизга қараб оёқ цузатадиган давлатмиз", — деб баёнот қилди қозоқ раҳбари.

Теглар:
Мустақилликнинг 25 йиллиги, қонун, комиссия, ваколат, президент, Нурсултон Назарбоев, Қозоғистон

Асосий мавзулар