17:21 18 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Россия президенти Владимир Путин, архив сурат

Россия бугун ҳар қандай душмандан кучлироқ, деб баёнот қилди Путин

© Sputnik / Алексей Дружинин
Дунёда
Ҳавола олиш
138602

"Бугун биз ҳар қандай тажовузкордан кучлироқмиз, аммо бўшашмаслигимиз керак, акс ҳолда ҳолат яшин тезлигида ўзгариши мумкин", - дея баёнот қилди Россия президенти

ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Россия Мудофаа вазирлиги коллегиясининг кенгайтирилган йиғилишида Владимир Путин "Россия ҳозир ҳар қандай потенциал тажовузкордан кучлироқ", дея баёнот қилган. РИА Новости хабари асосида.

Россия раҳбари, шунингдек, ҳарбийларга бўшашиш керак эмаслигини алоҳида уқдирган.

"Сизларнинг эътиборларингизни шу нарсага қаратмоқчиман, агар биз бир дақиқага бўшашадиган бўлсак, армия ва флот модернизациясида биттагина бўлса ҳам яққол тўхташ рўй беришига йўл қўйсак, ҳолат яшин тезлигида ўзгариши мумкин", — деб айтган Путин. "Россия буни англашга ҳам улгурмай қолади", — дея қўшимча қилган у.

Россия президенти, шунингдек, Россия ҳарбийлари олдида 2017 йилда турган устувор масалаларни белгилаб берган.

"Армия ва флотни қайта қуроллантиришда эришилган жадаллик суръатларини сақлаб қолишимиз даркор, шунингдек, мудофаа таъминоти ҳамда қайта қуроллантириш бўйича давлат дастури доирасида берилган топшириқларни самарали назорат қилиш муҳим аҳамиятга эга", — дея таъкидлаган Путин.

Россия президенти сўзларига кўра, Россия Мудофаа вазирлиги қўшинларнинг ҳар қандай турини теппа-тенг ривожлантириши ҳамда аниқ нишонга оладиган қуроллар, замонавий алоқа воситалари, разведка бошқаруви ва радиоэлектрон кураш бўйича ўзлаштириш ишлари давом этишини таъминлаши даркор.

Бундан ташқари, Путин стратегик ядровий кучларнинг жанговор потенциалини кучайтириш кераклигини айтган.

Теглар:
тажовузкор, Россия армияси, ҳарбий, 2017 йил, Владимир Путин, Россия

Асосий мавзулар