04:39 04 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Дунёда
Ҳавола олиш
172932

АҚШ Давлат Департаменти Россия президентининг "Россия бугунги кунда ҳар қандай тажовузкордан кучлироқ" деган баёнотига қўшилмади

ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Куни кеча Россия президенти Владимир Путин Россия ҳарбий кучлари ҳақида гапирар экан, "Россия бугун ҳар қандай душмандан кучлироқ" дея баёнот қилган эди.

Аммо Қўшма Штатлар Давлат Департаменти Россия етакчисининг ушбу таъкидига қўшилмади.

АҚШ Давлат департаменти вакили Жон Кирби журналистлар томонидан берилган "Путиннинг баёнотига қандай изоҳ берасиз?", деган саволга жавоб берар экан: "Инсоният тарихида ҳозирги АҚШ Қуролли кучлари сингари мудофаага қодир, ақлли ва кучли армия бўлган, деб ўйламайман", — деб таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, 22 декабр куни бўлиб ўтган Россия Мудофаа вазирлиги коллегиясининг кенгайтирилган йиғилишида Владимир Путин Россия Мудофаа вазирлиги қўшинларнинг ҳар қандай турини теппа-тенг ривожлантириши ҳамда аниқ нишонга оладиган қуроллар, замонавий алоқа воситалари, разведка бошқаруви ва радиоэлектрон кураш бўйича ўзлаштириш ишлари давом этишини таъминлаши даркорлиги, бундан ташқари, стратегик ядровий кучларнинг жанговор потенциалини кучайтириш кераклиги ҳақида гапирган эди.

Теглар:
душман, тажовузкорлик, армия, Россия, Путин, АҚШ

Асосий мавзулар