10:48 16 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Уральские авиалинии авиакомпанияси самолёти, архив сурат

Тожикистон Россия қўйган чекловга жавоб қайтарди

© Sputnik / Павел Лисицын
Дунёда
Ҳавола олиш
859 0 0

Россия Тожикистоннинг "Сомон Эйр" авиакомпаниясига рейсларни амалга оширишни таъқиқлагач, Тожикистон бунга жавобан Россиянинг тўрт шаҳридан "Уральские авиалинии" парвозларини бекор қилди

ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Расмий Душанбе Россиянинг 4 шаҳридан "Уральские авиалинии" рейсларини бекор қилди, деб хабар берди РИА Новости.

Илгарироқ, Россия ва Тожикистон Транспорт вазирликлари вакиллари "Ямал" авиакомпаниясининг Тожикистонга парвози борасида аниқ келишувга бора олмаганликлари учун, Россия Тожикистоннинг "Сомон Эйр" авиакомпаниясига 23 декабр 00.00дан бошлаб ўз шаҳарларига авиаташувларни амалга оширишни таъқиқлагани ҳақида хабар берган эдик.

"Россия томон "Сомон Эйр" авиакомпаниясига қўйган чекловига жавобан биз "Уральские авиалинии" компаниясининг Краснодар, Уфа, Челябинск ва Красноярчскдан Душанбега амалга оширадиган парвозларини ёпмоқдамиз", — деб таъкидлаган Тожикистон Транспорт вазирлигининг Фуқаролик авиацияси департаменти раҳбари Юсуф Раҳмонов нашрга берган изоҳида.

Хабарда айтилишича, Тожикистон ҳукуматининг қарори Душанбе вақти билан 12.00да кучга киради.

 

Теглар:
авиапарвозлар, рейслар бекор қилиниши, Душанбе, Россия

Асосий мавзулар