22:43 17 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Палмира шаҳри, архив сурат

ОАВ: Россия, Туркия ва Эрон Сурияни бўлиб олмоқчи

© Sputnik / Михаил Воскресенский
Дунёда
Ҳавола олиш
95522

Россия, Туркия ва Эрон ўртасида тузиладиган шартнома доирасида Сурия қатор норасмий таъсир зоналарига бўлиниши мумкин

ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Оммавий ахборот воситалари Суриянинг таъсир зоналарига бўлиб олиниши режалари ҳақида хабар бермоқда, деб ёзган РИА Новости.

Anadolu агентлиги илгариров Анқара ва Москва 29 декабр соат 00.00дан бошлаб бутун Сурия ҳудудида сулҳ режими жорий этилиши ҳақида хабар берган эди. Россия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков эса томонлар келишуви ҳақида Кремлдагилар етарлича маълумотга эга эмаслигини таъкидлаган.

Рейтер агентлиги хабарига кўра, Сурия президенти Башар Асад ўз лавозимини келгуси сайловларга қадар сақлаб қолади. Шундан сўнг Сурия раҳбарлигини бошқа номзод эгаллайди, Асад ва унинг оиласи хавфсизлиги эса кафолатланади, деб ёзган нашр.

"Ҳозирда шартнома устида иш олиб борилмоқда, ҳужжат Сурия ҳукумати, қўзғолончилар, Форс қўлтиғи мамлакатлари ва АҚШ билан келишилиши керак", деб айтган Россия позицияси билан яхши таниш бўлган манба. Хабарда таъкидланишича, ушбу шартнома Асад томонидан назорат қилинадиган федерал тузилма таркибида мухториятни яратиш имконини беради.

"Сўнгги келишувга эришиш осон бўлмайди, аммо позициялар ўзгарган", — деб таъкидлаган Россия кенгашининг халқаро масалалар бўйича бош директори Андрей Кортунов.

Кортуновнинг сўзларига кўра, Асадни алмаштирадиган бир нечта номзодлар аллақачон муҳокама қилинган. "Манба уларнинг исм-шарифларини келтириб ўтишдан кескин бош тортди", — деб ёзган нашр.

Теглар:
Туркия, Россия, Эрон, Сурия

Асосий мавзулар