22:01 27 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Дунёда
Ҳавола олиш
274922

Куни кеча АҚШ Россияга қарши янги санкцияларни киритиб, Россиянинг 35 нафар дипломатига Қўшма Штатларни тарк этиш шартини қўйган эди. Россия Американинг ушба хатти-ҳаракатларига жавобан илк жавоб чораларини эълон қилди

ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik. Россия АҚШ томонидан киритилган санкцияларга нисбатан илк "жавоб чораларини" қўллади. Москвадаги инглиз-америка мактаби ёпилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Эслатиб ўтамиз, пайшанба куни АҚШ Россиянинг разведка хизматлари ва қатор жисмоний шахсларига нисбатан санкциялар киритди ва уларни "мамлакатда бўлиб ўтган сайловларга таъсир ўтказганликда" айблади. Шунингдек, расмий Вашингтон Россиянинг 35 дипломатига мамлакатни тарк этиш шартини қўйди.Қўйилган айбловларга эса АҚШ томонидан ҳеч қандай далиллар келтирилмади.

Россия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков Москва расмийлари "АҚШ томонидан билдирилаётган ҳеч қандай таъкид ва айбловларга кескин норози" эканликларини билдирди.

Нашр жавоб чораларидан огоҳлантирилган "америкалик вакил"га таянган ҳолда бераётган хабарга кўра, Россия илк жавоб чораси сифатида Москва шаҳридаги "америкаликлар ва хорижликлар учун" ташкил қилинган инглиз-америка мактабини ёпган. Манбанинг сўзларига кўра, ушбу мактабда АҚШ, Буюк Британия ва Канада элчихоналари ходимлари фарзандлари таҳсил олганлар.

Хабарга кўра, шунингдек, Серебряный Борда жойлашган элчихона қароргоҳига кириш ҳам ёпилган.

Теглар:
жавоб, санкциялар, Россия, АҚШ

Асосий мавзулар