01:00 01 Декабр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Дунёда
Ҳавола олиш
Корея яриморолидаги вазият: зиддият, келишув, тинчлик сари йўл (84)
76213

Минтақалараро баллистик ракета синови ўз якуний босқичига етмоқда, деб баёнот қилган Ким Чен Ин

ТОШКЕНТ, 1 янв — Sputnik. Шимолий Корея давлати етакчиси ўзининг Янги йил оқшомидаги халққа мурожаати давомида мамлакат минтақалараро баллистик ракета ишлаб чиқаришнинг якуний босқичида турганини маълум қилди, деб хабар берган РИА Новости.

Минтақалараро баллистик ракета синови ўз якуний босқичига етмоқда, деб баёнот қилган Ким Чен Ин.

Нашр хабарига кўра, Ким Чен Иннинг нутқи Шимолий Корея телевидениеси орқали трансляция қилинган.

Бундан ташқари, КХДР етакчиси Шимолий Корея "Шарқнинг етакчи ядровий давлати" эканлигини қўшимча қилган.

Сиёсатчининг сўзларига кўра, токи АҚШ ўзининг тажовузкорлик сиёсатини тўхтатмас экан, КХДР ўз ҳарбий салоҳиятини янада кучайтиришда давом этаверади.

Мавзу:
Корея яриморолидаги вазият: зиддият, келишув, тинчлик сари йўл (84)
Теглар:
Ким Чен Ин, Шимолий Корея, минтақалараро баллистик ракета

Асосий мавзулар