17:00 20 Август 2019
Эфир
  • RUB138.47
  • EUR10092.14
  • USD9061.00
Истанбулдаги тунги клубда амалга оширилган теракт, ҳодиса жойидан сурат

"Ислом давлати" Туркиядаги теракт учун жавобгарликни ўз бўйнига олди

© REUTERS / İsmail Coşkun
Дунёда
Ҳавола олиш
23911

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ "ИД"га алоқадор Ўзбекистон ёки Қирғизистон фуқароси Истанбулдаги терактни амалга оширганликда гумон қилинаётгани айтилган эди

ТОШКЕНТ, 2 янв — Sputnik. "Ислом давлати" террорчилик уюшмаси Истанбулдаги тунги клубда амалга оширилган теракт учун жавобгарликни ўз бўйнига олди, деб хабар қилмоқда РИА Новости Рейтер агентлигига таянган ҳолда.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ "ИД"га алоқадор Ўзбекистон ёки Қирғизистон фуқароси Истанбулдаги терактни амалга оширганликда гумон қилинаётгани айтилган эди

Берилаётган хабарларга кўра, 28-31 декабр кунлари полиция хизмати Туркиянинг турли шаҳарларида ИДга алоқадор 63 жангарини қўлга олган. Ўтказилган сўровлар натижасида ушбу ҳужумга Ўзбекистон ёки Қирғизистон фуқароси алоқадор бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумот олинган.

Истанбулдаги Reina тунги клубига қуролланган ҳужум Янги йил оқшомида амалга оширилган. Калашников атомати билан қуролланган террорчи клубни қўриқлаётган полициячини отиб ташлаган ва 700дан ортиқ киши бўлган клуб биносига кириб бориб у ердаги оломонга қарата ўт очган.

Теглар:
Истанбул, Ислом давлати, теракт

Асосий мавзулар