АҚШ меҳнат вазирлиги Googleни судга бермоқчи

© Foto : PixabayGoogle search
Google search - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Меҳнат вазирлиги юристлари чоршанба куни маъмурий ишлар бўйича судга даъво аризаси киритишди

ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. АҚШ меҳнат вазирлиги Google агар ўзининг минглаб ходимлари ҳақидаги маълумотни бермаса, вазирлик компаниянинг федерал ҳукумат билан ҳамкорлигини суд орқали тақиқлаш ниятида эканлигини билдирди, деб хабар берди РИА Новости Ассошиэйтед Пресс хабарига таяниб.

Агентликнинг маълум қилишича, меҳнат вазирлиги юристлари чоршанба куни маъмурий ишлар бўйича судга даъво аризаси киритишган. Аризада, жумладан Google вазирликка ходимларига тўланган компенсация тўловлари ва бошқа маълумотларни беришдан бир неча марта бош тортганлиги билдирилган. Юристлар бу маълумотлар компанияда ходимларга нисбатан жинсий ёки ирқий камситишлар бўлаётганлигини аниқлаш учун кераклигини айтишган.

Google вакиллари эса меҳнат вазирлигининг сўровига асосан ўз ходимлари ҳақидаги юз минглаб маълумотларни беришганини, лекин "вазирликнинг айрим талаблари"ни "шахсий ҳаётга оид маълумотларга нисбатан тажовуз" деб баҳолашгани учун бу маълумотларни беролмасликларини билдиришган.

Янгиликлар лентаси
0