09:26 05 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Дунёда
Ҳавола олиш
43431

"ИД" тор-мор этилади, ва Америкага таҳдид қилганларнинг бирортаси хавфсизликда бўлмайди", - дея баёнот қилди Америка президенти

ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. АҚШ президенти Барак Обама саккиз йиллик президентлик муддати давомида Америка махсус хизматлари ва ҳарбийлари "ўн минглаб террорчиларни" йўқ қилганини айтиб, "Ислом давлати" терррорчилик уюшмаси таг-томири билан йўқотилишини башорат қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

"Биз ўн минглаб террорчиларни, шу жумладан Ал-Қоида етакчиси Усама бин Лодинни йўқ қилдик. Бизнинг раҳбарлигимиздаги "ИД"га қарши курашувчи коалиция террорчилар етакчиларини йўқ қилди ва террорчилардан уларнинг ярим ҳудудларини тортиб олди", — деб таъкидлаган Обама Чикагода сўзлаган хайрлашув нутқи давомида.

"ИД" тор-мор этилади, ва Америкага таҳдид қилганларнинг бирортаси хавфсизликда бўлмайди", — дея баёнот қилди Америка президенти.

Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп президентлик қасамёдини қабул қилган кун, яъни 20 январ куни Барак Обама истеъфога чиқади.

Асосий мавзулар