Евроиттифоқ Афғонистон масаласида Ўзбекистон ёрдамига умид қилмоқда

Oбуна бўлиш
Биз ҳамкорлик учун минтақадаги, хусусан, Ўзбекистондаги таълим институтлари ва кучидан фойдаланишни истардик, деди дипломат

ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. ЕИнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Питер Буриан Афғонистонни тиклашда Евроиттифоқнинг Ўзбекистондан умиди катта эканлигини билдирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Буриан Тошкентга ташрифи вақтида журналистлар билан учрашувида Афғонистоннинг иқтисодий ва ижтимоий соҳасига кадрлар тайёрлашда Марказий Осиё мамлакатларининг роли ҳам муҳокама қилинганини маълум қилди. "Биз ҳамкорлик учун минтақадаги, хусусан, Ўзбекистондаги таълим институтлари ва кучидан фойдаланишни истардик" — деди дипломат.

ЕИ махсус вакили Ўзбекистонга ишчи ташрифи давомида ташқи ишлар вазирлиги, ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги раҳбарияти, парламент, бизнес ва жамоат ташкилотлари вакиллари билан учрашди.

Янгиликлар лентаси
0