02:29 27 Январ 2020
Эфир
  • RUB155.06
  • EUR10585.77
  • USD9547.05
Дунёда
Ҳавола олиш
45712

Қирғизистон махсус хизмати Туркиядан республикага юқори сифатли сохта долларларни етказиб бериб турган канални аниқлаб, йўқ қилишга муваффақ бўлди

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Сохта долларлар Қирғизистон республикасидаги террорчилар фаолиятини молиялаштириш учун етказиб бериб турилган, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

"Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси террорчиликка қарши қаратилган тадбир давомида террорни қўллаб-қувватлаш мақсадида сохта доллар ишлаб чиқарган, уларни тарқатган жиноий гуруҳ фаолиятининг олдини олди", — деб хабар қилган нашрга Қирғизистон миллий хавфсизлиги давлат қўмитаси матбуот-хизмати.

Қўмита хабарига кўра, тергов давомида сохта долларлар "юқори технологияда" ишлаб чиқарилгани маълум бўлган.

Қирғизистон махсус хизмати хабарига кўра, мамлакатга сохта валютанинг олиб кирилиши ишига Истанбулда яшириниб юрган қирғизистонликлар — Мансур Суванов ва Ильяс Сабировлар алоқадор бўлиши мумкин.

Теглар:
Қирғизистон, Туркия, сохта валюта, доллар

Асосий мавзулар