06:47 17 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
АҚШ ва Мексика ўртасида ҳозирда мавжуд бўлган девор

АҚШ Мексика бўйлаб чегарада зудлик билан девор қуришни бошлади

AFP / Sandy Huffaker
Дунёда
Ҳавола олиш
55880

Дональд Трамп ўз сайловолди кампанияси давридан буён Мексика билан чегарада девор қуриш истагида ёнаётганини билдириб келар эди. Ва ниҳоят, у ўз орзусига эришди - Трамп девор қурилиши шу заҳотиёқ бошланишини эълон қилди

ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп сайловолди кампаниясида берган энг катта ваъдасини амалга оширди — у Мексика билан чегарада девор қуриш ҳақида фармонни имзолади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп, архив сурат
© Sputnik / Алексей Филиппов
Нашрга кўра, Трамп чоршанба куни миграция сиёсатига доир яна икки фармонни имзолаган. 

Худди шу куннинг ўзида АҚШ раҳбари мамлакат Ички хавфсизлик вазирлигига ташриф буюрган. "У ўзининг инқилобий режаларини амалга оширишга мажбур муассаса ходимлари олдида чиқиш қилган", — деб ёзади нашр.

Трамп ўз нутқи давомида девор қурилиши "зудлик билан" бошланишини эълон қилган ва бу икки мамлакат учун кони фойдалигини таъкидлаган.

Бундан ташқари, Трамп ваъда қилгани каби, жиноят содир этган ёки жиноят содир этганликда айбланган барча чет элликлар АҚШ ҳудудидан чиқариб юборилади, деб ёзмоқда нашр. АҚШ ҳудудида ноқонуний яшаб юрганлар ва бундайларни яшириб юрганлар учун эса жазо тизими жорий этилар экан.

Шундай қилиб, 25 январ АҚШда рухсатсиз яшаб юрган тахминан 12 миллион кишилар учун "қора" кунга айланди, дейилади хабарда.

Вазирлик олдида янги масалани қўяр экан Трамп: "Ички хавфсизлик вазирлиги зудлик билан Мексика бўйлаб чегарада девор қуришни бошлайди. Ҳозирдан бошлаб қабул қиладиган қарорларимиз икки мамлакат хавфсизлигига ижобий таъсир кўрсатишига ишонаман. Бу Мексика учун ҳам яхши бўлади. Чегараси бўлмаган давлат — давлат эмас. Бугундан бошлаб Америка Қўшма Штатлари ўз чегаралари устидан назоратни қайтаради", — дея тушунтириш берган.

Трамп бу соҳада имзоланган фармонлар минглаб ҳаётларни, миллионлаб иш ўринларини ва миллиардлаб долларларни сақлаб қолишини маълум қилган.

Трамп бу масалани тез орада Мексика раҳбари билан муҳокама қилишини айтиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, Трамп сайловолди кампанияси чоғида АҚШ ва Мексика ўртасида 3 минг километрлик девор қуриш, ноқонуний миграцияга қарши курашни кучайтириш ва айрим мусулмон давлатлари фуқароларининг АҚШга келишини чеклашга ваъда берган эди.

АҚШ президенти "буюк ва ажойиб" девор учун маблағни Мексикадан ундириш ниятида.

Мексика томон эса АҚШда ҳали сайлов бўлиб ўтмасидан олдиноқ девор қурилиши учун ҳеч қандай маблағ тўламаслигини маълум қилган.

АҚШ ва Мексика ўртасида ҳозир узунгина девор мавжуд. Аммо у асосан дарёлар ўтган жойларда узилиб қолган.

Теглар:
Мексика, девор, Трамп, миграция, АҚШ

Асосий мавзулар