05:42 13 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
АҚШ элчихонаси, архив сурат

Трамп фармони Ўзбекистон фуқароларига тааллуқли эмас - элчихона

U.S. Embassy Tashkent
Дунёда
Ҳавола олиш
60801

27 январь 2017 йил АҚШ Президенти Дональд Трамп етти мамлакат фуқароларининг Америка Қўшма Штатларига киришини вақтинча тўхтатувчи фармонга имзо чеккан эди

ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Америка Қўшма Штатларига сафар қилишни режалаштираётган Ўзбекистон фуқароларига бу фармон тегишли эмас, деб хабар қилинган АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси расмий сайтида.

"АҚШга сафар қилишни режалаштираётган Ўзбекистон фуқароларига бу фармон тегишли эмас, бироқ бунинг учун улар бир вақтнинг ўзида Эрон, Ироқ, Сурия, Судан, Ливия, Яман ва Сомали фуқаролигига эга бўлмасликлари лозим. Ўзбекистон фуқаролари аввалгидаги каби барча тоифадаги визалар олиш учун мурожаат қилишда давом этишлари мумкин", — дейилган хабарда.

Ўзбекистон фуқаролари шунингдек, "Суҳбатсиз визага мурожаат этиш дастури"да иштирок этишлари мумкинлиги айтиб ўтилган.

27 январь 2017 йилда эълон қилинган фармон Ироқ, Эрон, Ливия, Сомали, Судан, Сурия ва Яман мамлакатлари фуқаролари учун виза берилишини вақтинча тўхтатиб туришни назарда тутади.

"Агар сиз юқорида санаб ўтилган давлатлардан бирининг фуқароси бўлсангиз ёки икки фуқароликка эга бўлсангиз, илтимос, виза суҳбатини белгиламанг ва ҳеч қандай виза тўловларини амалга оширманг. Агар сиз суҳбатга қириш кунини аввалроқ бегилаб қўйган бўлсангиз, ушбу суҳбатга келманг, чунки биз сиз билан виза суҳбатини ўтказа олмаймиз", — деб огоҳлантирган элчихона.

Шуни назарда тутиш лозимки, расмий ҳукумат мақасадлари, белгиланган халқаро ташкилотлар номидан расмий иш юзасидан ёки Шимолий Атлантика шартномаси ташкилотига оид расмий мақсадлар билан боғлиқ сафарлар учун ёки муайян мулозимларга ушбу фармон шартлари тааллуқли эмас.

Теглар:
Трамп, Ўзбекистон, фармон, мусулмонлар, АҚШ

Асосий мавзулар