04:13 24 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Дунёда
Ҳавола олиш
14622

АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатнинг собиқ раҳбарига ёқишини айтиб ўтди, деб хабар қилмоқда РИА Новости. Трамп Барак Обамага ўзи ҳам яхши муносабатда эканлигини қўшимча қилган

ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп собиқ раҳбар — Барак Обамага ёқаман, деб ҳисоблашини айтди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Fox News телеканали тарқатган хабарга кўра, Трампнинг ўзи ҳам Обамага нисбатан яхши муносабатда эканлигини айтиб ўтган.

"Биз келишамиз. Билмайман, у буни тан оладими, йўқми, аммо мен унга ёқаман", — деб ҳикоя қилган Трамп телеканалга берган интервьюсида. "У менга ёқади, чунки мен буни ҳис қиламан", — дея қўшимча қилган у.

Аммо бунга қарамай, Трамп илгарироқ ўзи ва Обама бир-бирлари ҳақида ёмон гапларни кўп гапирганликларини тан олган. "Сиёсат — ажабтовур нарса", — дея хулоса қилган у.

Теглар:
Оқ уй, Обама, Трамп, АҚШ

Асосий мавзулар