18:40 23 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Дунёда
Ҳавола олиш
Путиннинг Марказий Осиёга турнеси (10)
124971

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Россия президенти 27-28 феврал кунлари расмий ташриф билан Тожикистонга боради

ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Тожикистон ҳукумати Россия президентининг ташрифига ҳозиргарлик кўришмоқда, деб хабар қилмоқда Спутник Тожикистон.

Тожикистон ТИВ расмий сайтида келтирилган маълумотларга кўра, Путиннинг сафари ҳақида январ ойидаёқ маълум бўлган, фақат аниқ сана келишилмаган, холос.

Тожикистон ТИВ хабарига кўра, Россия президентининг мамлакатга ташрифи 27-28 феврала режалаштирилган.

Ташриф дастури ҳақида ҳозирча маълумот очиқ эълон қилинмаяпти. Фақатгина икки давлат ўртасида қатор келишувлар, шу жумладан иқтисодий соҳаларда ҳам,  имзоланиши маълум қилинмоқда.

Владимир Путин Тожикистонда сўнгги бор 2015 йилнинг кузида бўлган.

Мавзу:
Путиннинг Марказий Осиёга турнеси (10)
Теглар:
Тожикистон, Путин

Асосий мавзулар