02:19 08 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Дунёда
Ҳавола олиш
84621

Янгиланган телефон аввалгисидан кескин фарқ қилади. Мобил алоқа воситасининг асосий афзаллиги - унинг бир ой давомида зарядсиз ишлай олишидир

ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Барселонада бўлиб ўтган мобил техника кўргазмасида афсонавий Nokia 3310 телефонининг янгиланган версияси намойиш қилинди.

Янги аппарат диагонали 2,4 дюймли рангли монитор, 2 мегапикселли камера билан жиҳозланган.

Компания ўз мижозлари учун кутилмаган совға ҳозирлаган эди: янгиланган Nokia 3310 аккумулятори қувватлашсиз бир ойгача ишлай олиши маълум қилинди.

The Verge хабарига кўра, Nokia 3310 ремейки бозорларда яқин ойларда пайдо бўлиши кутилмоқда. Телефон 49 евро нархида сотилади, деб ёзган нашр.
Теглар:
Нокиа, телефон

Асосий мавзулар