05:39 13 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Россия Ташқи ишлар вазирлиги биноси, архив сурат

Россия ТИВ АҚШ конгрессини "иқтисодий қамал" уюштирганликда айблади

© Sputnik / Максим Блинов
Дунёда
Ҳавола олиш
Путиннинг Марказий Осиёга турнеси (10)
42711

"АҚШ Конгрессидаги Россиянинг душманлари Қўшма Штатлар президентига Москвага нисбатан санкцияларни юмшатиш имконини бермайдиган қонун лойиҳаси орқали иқтисодий қамалга ўхшаш ҳолатни ташкиллаштиришга уринмоқдалар", - деб баёнот қилди Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Сергей Рябков

ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Москва АҚШ конгрессини Россия учун "иқтисодий қамал" тайёрлаганликда айблади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Тунги Кремл, Москва. Архив сурат
© Sputnik / Алексей Дружинин/Антон Денисов/Пресс-служба президента РФ
"Конгрессдаги душманларимиз муносабатларимиздаги (Россия ва АҚШни назарда тутяпти, таҳр.) ҳар қандай ижобий ўзгаришларни янчиб ташлашга уринмоқдалар. Жорий йилнинг январ ойида улар томонидан киритилган қонунчилик лойиҳаси санкцияларни кодлаштиришни назарда тутади. Яъни Обама жорий қилган санкцияларни Трамп ўз хоҳиши билан бекор қилмаслиги учун амалга оширилди бу. Бундан ташқари, чекловларни кенгайтириш ва янада кучайтириш таклиф қилинмоқда, учинчи мамлакатларни шантаж йўли билан бунга амал қилишларигамажбурлашга уринишмоқда. Яъни, гапнинг очиғини айтганда, улар Россия иқтисодий қамалини уюштиришмоқчи", — деди Рябков Россия Давлат Думасида чиқиши давомида.

Сиёсатчи шунингдек, муассасада "ушбу ҳолатдан ваҳима ясамаётгани"ни таъкидлаган. "Трамп ва унинг жамоасига ташқи сиёсий блокдаги ишларни йўлга қўйиб олиши ва энг бош мақсадларни белгилаб олиши учун вақт кераклигини бизлар тушунамиз", — деган у.

Рябков шунингдек, Вашингтондан келаётган барча сигналларнинг ҳаммаси Россия ТИВ вакиллари томонидан синчковлик билан таҳлил қилиниб, қайд этилаётгани ва ҳисобга олинаётганини қўшимча қилган.

"Биз фақат бажарилаётган ишларга қараб баҳо берамиз", — деган Рябков.

Мавзу:
Путиннинг Марказий Осиёга турнеси (10)

Асосий мавзулар