10:52 16 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
РФ президенти В. Путиннинг Қирғизистонга сафари

Қирғизистонда энди инқилоблар бўлмайди, деди Атамбаев

© Sputnik / Алексей Никольский
Дунёда
Ҳавола олиш
Путиннинг Марказий Осиёга турнеси (10)
38012

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Россия раҳбари Владимир Путин билан учрашув давомида мамлакатда бошқа инқилоблар бўлмайди, дея ваъда берди

ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Қирғизистон бундан буёғига ривожланаётган нормал давлат бўлиши керак, мамлакатда инқилобларга нуқта қўйилди, деб айтган Алмазбек Атамбаев.

"Қирғизистонда инқилобларга нуқта қўйилди", — деган Атамбаев РФ президенти Владимир Путин билан ўтказилган матбуот-анжумани якунида.

"Қирғизистонда инқилобни амалга оширмоқчи бўлганларга, бугун шуни эслатиб қўймоқчиман-ки, мамлакатда бўлиб ўтган иккала инқилоб етакчиси ҳам ўзим бўлганман. 2005 йилда Оқ Уйни забт этган колонна Атамбаев қисматига тўғри келган, 2010 йилда ҳам эсларингда бўлса, Қирғизистоннинг норози фуқаролари қаерда тўпланишган эди, — Атамбаевнинг офиси олдида", — дея қўшимча қилган у.

"Шунинг учун, айтмоқчиманки учинчи инқилобни мен амалга оширмайман", — деб таъкидлаган Қирғизистон президенти.

Мавзу:
Путиннинг Марказий Осиёга турнеси (10)

Асосий мавзулар