07:57 16 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Россия ҳарбий хизматчилари

Путин: Бишкекка ҳарбий базамиз керак бўлмай қолган куни биз чиқиб кетамиз

© Sputnik / Михаил Воскресенский
Дунёда
Ҳавола олиш
Путиннинг Марказий Осиёга турнеси (10)
68612

Қирғизистон ҳудудида жойлаштирилган Россия ҳарбий базаси мамлакат хавфсизлигини таъминлайди. Агар бунга ҳожат қолмаса, Россия ҳарбийлари шу заҳотиёқ бу мамлакатни тарк этадилар, деган Путин

ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Россия ва Қирғизистон ҳарбий ҳамда ҳарбий техник ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олди, деди Россия президенти Владимир Путин қирғизистонлик ҳамкасби Алмазбек Атамбаев билан бўлиб ўтган музокаралардан сўнг.

Путин ва Атамбаев иштирокида ўтказилган матбуот-анжумани вақтида журналистлар томонидан Россия ҳарбий базаси кучайтирилиши ҳақидаги масала кўриб чиқиладими, дея савол берган.

"База ҳақидаги масала кўриб чиқилгани йўқ. Гап Қирғизистон Қуролли кучларини кучайтириш, қурол ва аслаҳалар етказиб беришни фаоллаштириш ҳақида борди. Россия бизга армиямизни мустаҳкамлашга ёрдам бермоқчи", — деб жавоб қайтарган Атамбаев.

Журналистнинг саволига Россия президенти ҳам жавоб берган.

"Агар Қирғизистон бизларнинг базамиз керак бўлмай қолган даражада ўз Қуролли кучларини мустаҳкамлаб олганини айтса, базамиз бу ердан кетади. Бизнинг бу базада катта эҳтиёжимиз йўқ", — деб таъкидлаган Путин.

Россия етакчиси Қирғизистонда Россиянинг "Кант" авиабазаси қайси мақсадда ташкил этилганлигини ҳам эслатиб ўтган.

"Мамлакат 1999-2000 йилларда террорчилар ҳужумига дуч келганида, ўша вақтдаги ҳукумат раҳбарлари мендан зудлик билан ҳарбий контингентни ва биринчи навбатда авиацияни жойлаштиришимни илтимос қилишган эди", — деб таъкидлаган Путин.

Путин объектнинг биринчи галдаги вазифаси — минтақада тинчликни таъминлаш эканини айтиб ўтди, деб ёзади Спутник Қирғизистон.

Мавзу:
Путиннинг Марказий Осиёга турнеси (10)

Асосий мавзулар