09:05 16 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB142.96
  • EUR10360.56
  • USD9395.63
Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Тойиб Эрдўғон

Россия ва Туркия муносабатлари тикланди - Эрдўғон

Алексей Дружинин
Дунёда
Ҳавола олиш
45221

Россия ва туркия муносабатларни нормаллаштириш жараёнини якунлашди, деб баёнот қилди Туркия раҳбари

ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан ўтказган музокалалар якуни ҳақида гапирар экан, Россия ва Туркия ўзаро муносабатларни нормаллаштириш жараёнини якунлади, деб баёнот қилган.

РИА Новости хабарига кўра, 10 март куни Москва шаҳрида Путин ва Эрдўғон учрашуви бўлиб ўтган.

"Биз барча фитнага оид ҳаракатлар ва муаммоларни енгишга муваффақ бўлдик. Ўзаро муносабатларимизни нормал ҳолатга келтириш учун кўплаб ишлар амалга оширилди. Бугунги ўтган мажлисимиз натижасига кўра, биз нормаллаштириш жараёнини якунладик, деб ҳисоблайман", — деб айтган Туркия президенти.

Эрдўғон шунингдек, Туркия томон ўзаро ишонч муносабатлари ҳам тикланишини ва "сиёсий диалог иқтисодий муҳитга таъсир ўтказишидан" умидворлигини қайт этган.

Теглар:
Эрдўғон, Россия, Путин, Туркия

Асосий мавзулар