Эрон Россиядан 100 та “Сухой Супержет” самолёти сотиб олади

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишСухой Суперджет 100
Сухой Суперджет 100 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўрта масофаларга мўлжалланган Россиянинг янги йўловчи самолёти дунёнинг кўплаб мамлакатлари қизиқишини уйғотмоқда.

ТОШКЕНТ, 2 апр Sputnik. Россия энергетика вазири Александр Новак Эрон Россиядан 12та самолёт сотиб олишга шартнома имзолаганини хабар қилди.

“Эрон 100 та ўрта масофага учувчи “Сухой Супержет 100” самолётлари сотиб олмоқчи. Айни дамда 12 та самолёт борасида шартнома имзоланди”, — деди Новак шанба куни.  

 

Новакнинг сўзларига қараганда, Эрон  биринчи босқичда 12 та, кейин 30та самолёт сотиб олади.

Сухой Супержет 100 ёки ССД100 – икки моторли ўрта масофаларга учувчи самолёт бўлиб, у 98 йўловчини билан 2700 мил масофага учиши мумкин. Самолёт 36 млн доллар туради. Россиянинг “Сухой фуқаро самолётлари” авиакомпанияси томонидан ишлаб чиқарилган ушбу турдаги биринчи самолёт 2008 йилда илк парвозини амалга оширган.

Новак хабар беришига кўра Россия ва Эрон орасида савдо сотиқ ҳажми 2016 йилда 98% ўсган. Ушбу шартнома борасида дастлабки қадам президен Путиннинг 2015 ноябрида Эронга бўлган сафари вақтида имзоланган эди.

 

Янгиликлар лентаси
0