Путин Украинага пул жўнатмаларини чеклади

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишРоссия рубли
Россия рубли - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия президенти Владимир Путин ташқи тўлов тизимлари ёрдамида Украинага Россиядан пул ўтказмаларини таъқиқловчи федерал қонунни имзолади

ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Россиядан Украинага пул жўнатмаларини чекловчи қонунни имзолади. Бу ҳақда Россиянинг ҳуқуқий ахборот расмий сайтида эълон қилинган.

АҚШ ва Украина байроқлари - Sputnik Ўзбекистон
Украина АҚШдан ҳимоя сўради
Қонун расман эълон қилингандан сўнг 30 кун ўтиб кучга киради.

Ушбу қонун Федерация кенгаши томонидан 29 март куни тасдиқланган, деб ёзади нашр. Россия Давлат думаси уни учинчи кўришдан 22 март куни қабул қилган.

Қонунга берилган шарҳда ушбу ҳужжатнинг долзарблиги "Украина ҳудудидаги Россия тўлов тизимлари фаолиятига салбий оқибатларни" бартараф этиш зарурати билан изоҳланган.

Янгиликлар лентаси
0