16:31 20 Июн 2019
Эфир
  • RUB132.57
  • EUR9566.00
  • USD8535.74
Россия Федерал Хафвсизлик хизмати

Россияда террорчиларга кўмаклашганликда айбланиб 6 нафар марказий осиёлик қўлга олинди

ФСБ РФ
Дунёда
Ҳавола олиш
Санкт-Петербургдаги теракт (8)
92811

Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, гумонланувчилар 2015 йилнинг ноябридан бошлаб ҳозирги вақтга қадар Санкт-Петербург ҳудудида Марказий Осиё давлатлари фуқароларини "Жабҳат-ан-Нусра" ва "Ислом давлати" террорчилик уюшмаларига аъзоликка ёллаш билан шуғулланган

ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Марказий Осиё давлатларидан бўлган 6 нафар фуқаро Санкт-Петербургда террорни амалга оширишда кўмаклашганликда айбланиб қўлга олинди, деб хабар қилди чоршанба куни Россия Тергов қўмитаси матбуот-хизмати.

"2017 йилнинг 5 апрел куни Россия Федерал Хавфсизлик Хизмати ва Россия ИИВ регионал бошқармалари, ҳамда Россия Миллий Гвардияси махсус бўлинмалари ҳамкорлигида олиб борилган тергов ҳаракатлари ва тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, Россияга ишлаш учун келган 6 нафар Марказий Осиё давлатлари фуқаролари қўлга олинди", — дейилади хабарда.

Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, гумонланувчилар 2015 йилнинг ноябридан бошлаб ҳозирги вақтга қадар Санкт-Петербург ҳудудида Марказий Осиё давлатлари фуқароларини "Жабҳат-ан-Нусра" ва "Ислом давлати" террорчилик уюшмаларига аъзоликка ёллаш билан шуғулланган.

Бундан ташқари, гумонланувчилар ёлланаётган фуқароларни чет давлатлар ҳудудларида фаолият юритаётган ноқонуний қуролланган уюшмалар фаолиятига жалб қилиш билан ҳам шуғулланган.

Гумонланувчиларнинг яшаш жойларида ўтказилган тинтув натижасида экстремистик адабиётлар, жиноий жавобгарликка асос бўла оладиган предмет ва ҳужжатлар олиб қўйилган.

Қўлга олинганлар Петербург метросида терактни амалга оширган фуқаро билан боғлиқлиги ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

Қўлга олинганларнинг барча таниш-билишлари синчковлик билан текширилиши айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 3 апрель куни Петербург метросининг "Сенная площадь" ва "Технологический институт-2" станциялари оралиғида портлаш содир бўлди. Сўнгги маълумотларга қараганда портлаш оқибатида 14 киши ҳалок бўлган, 49 киши жароҳатланган.
Мавзу:
Санкт-Петербургдаги теракт (8)
Теглар:
террорчилар, теракт, Санкт-Петербург, Россия, Марказий Осиё

Асосий мавзулар