Алишер Усмонов Навальнийни туҳмат қилгани учун судга бермоқчи

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишБизнесмен Алишер Усманов
Бизнесмен Алишер Усманов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиялик миллиардер Алишер Усмонов мухолифатчи Алексей Навальнийни туҳмат қилгани учун судга беришини билдирди

ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Бизнесменнинг вакили РИА Новостига Усмонов солиқларни тўлаётганлигини ва минглаб иш ўринлари яратганлигини маълум қилди.

"Мени айблашга Навальнийнинг маънавий ҳаққи йўқ. У одамларни чалғитмоқда ва унинг айтганлари туҳмат… Шу сабабли мен Навальнийни судга бераман ва ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органларга мурожаат қиламан", — деган Усмоновнинг баёнотини билдирди унинг вакили. Миллиардер "турли мамлакатларнинг махсус хизматлари ва солиқ органларига" ўзи ҳақидаги барча маълумотлар маълум эканлигини қўшимча қилган.

Бизнесмен Алишер Усманов - Sputnik Ўзбекистон
Алишер Усмонов Forbesнинг энг бой россияликлар рўйхатида бешинчи бўлди

Илгарироқ навальний ўзининг YouTubeдаги каналида Россия бош вазири Дмитрий Медведев нотижорат фондлари ёрдамида турли мулкларга эгалик қилганлиги ҳақидаги фильмни жойлаштирганди. Фильмда Усмонов гўёки Медведев назорати остидаги фондга мулк совға қилганлиги таъкидланади.

Медведевнинг матбуот котиби Наталья Тимакова Навальнийнинг ушбу лавҳаси сайловолди характерига эга эканлигини, бу ҳақда унинг ўзи лавҳа якунида гапирганлигини маълум қилган.

Янгиликлар лентаси
0