08:31 06 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
150860

Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров ўз чиқишларида ва хорижлик ҳамкасблари билан музокаралари чоғида кейинчалик ўта оммалашиб кетадиган ибораларни ишлатади. РИА Новости нашри томонидан тўпланган дипломатнинг энг машҳур ибораларини эътиборингизга ҳавола қиламиз

ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Куни кеча Сергей Лавров америкалик журналистларга одобнома дарсини ўтди, дейиш мумкин.

АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон билан протокол тадбири олдидан Лавров музокараларни бошлашга ҳалал берган ва қичқириб саволлар бера бошлаган америкалик журналистларни койиб берди.

"Сизларни ким тарбиялаган?", — деб савол берган Лавров.

Шундан сўнг залда жимжитлик чўккан.

Рақсга ўрин йўқ

НАТОга аъзо мамлакатларнинг Ташқи ишлар вазирлари учрашуви чоғида Рекс Тиллерсон, Россия билан тангога тушиш мумкин, "аммо кўриниб турибди-ки, сизлар Лавров билан рақс туша олмайсизлар, чунки унга рақс тушишга рухсат берилмаган", деб айтган.

"Менга ойимлар ҳам ўғил болалар билан рақс тушишни ман этарди", АҚШ Давлат котибининг сўзларига изоҳ беринг деган саволга Лавров худди шундай жавоб қилди.

Машҳур ҳақорат

Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири Адель ал-Жубайр билан ўтказган матбуот-анжумани чоғида, Россия ташқи ишлар маҳкамаси раҳбари ўз ҳиссиётларини жиловлай олмади ва ҳақоратли сўз айтди.

"Думбуллар…"

Дипломатнинг ғазаб отига минишига нима сабаб бўлган — номаълум. Лавровнинг ўзи сал кейинроқ, ҳеч кимга жаҳл қилмаганини, шунчаки микрофон ёниқ эканидан бехабар бўлганини маълум қилган.

Куйлашни билмасанг — ичма

2014 йилда Украина ТИВ раҳбари Андрей Тешчица Россия ҳақида қўпол гапларни айтгач, Лавров киевлик бу дипломат Москва учун — "кесилган бўлак" эканлигини маълум қилди.

"Унга қараб туриб, яхши бир ибора эсга тушади: "ашула айтишни билмасанг — ичма, деган", — деб таъкидлаган Лавров журналистларга.

Табрик учун раҳмат

2016 йилда АҚШ Давлат котиби Жон Керри Сергей Лавровни ўтиб кетган таваллуд айёми билан табриклаб, унга музокаралар ўтказишда донолик тилаган эди. Керрига жавобан Лавров:

"Агар донолик туғилган кунлар сони билан ўлчайдиган бўлсак, унда мен сени қувиб ҳам етолмаслигим аниқ", — деган эди ҳозиржавоблик билан.

Теглар:
энг машҳур иборалари, Россия ТИВ раҳбари, Лавров

Асосий мавзулар