Патрушев: 2700 нафар кавказликлар Ироқ ва Сурияда жанг қилмоқда

© AP Photo / Militant website via AP, FileБоевики Исламского государства (ИГИЛ)
Боевики Исламского государства (ИГИЛ) - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Патрушев айтишига қараганда, шов-шувли терактлар амалга ошириш мақсадида, Шимолий Кавказ ҳудудида бир-бирига боғлиқ бўлмаган, автоном, яширин террорчи гуруҳлар тузишга уринишлар бўлмоқда.

ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Бугун Ставропол вилоятида террорчилик мафкурасига қарши курашга бағишланган мажлисда Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев Шимолий Кавказ ҳудудининг 2700 нафар вакиллари Сурия ва Ироқ ҳудудида террорчилар сафида жанг қилаётганини хабар қилди.

Россия ФСБ директори Александр Бортников - Sputnik Ўзбекистон
ФСБ раҳбари: Террорчиларнинг асосий қисми меҳнат мигрантлари қаторида келган

Хавфсизлик кенгаши котиби маҳаллий ҳокимиятни аҳоли орасида профилактика ишларини кучайтиришни, интернетманбааларини мониторинг қилишни, ОАВларни, жамоат ва ёшлар ташкилотларини ҳамда диний уюшмаларни тарғибот ишларига чорлашни таклиф қилди.

Патрушев, террорчиликка қарши кураш самарадорлигини ошириш учун, миграция оқимлари устидан назоратни кучайтиришни, Шимолий Кавказ ҳудудида миграция қонунчилигини бажариш кераклигини таъминлади.

"Миграция оқимлари устидан назоратни кучайтириш керак, миграция қонунчилигига риоя қилишни таъминлаш керак, мигрантлар орасида ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатлар қилишга тайёр бўлган, радикал диний қарашли шахсларни аниқлаш керак", — деди Патрушев.

Патрушев айтишига қараганда, шов-шувли терактлар амалга ошириш мақсадида,   Шимолий Кавказ ҳудудида бир-бирига боғлиқ бўлмаган, автоном, яширин террорчи гуруҳлар тузишга уринишлар бўлмоқда.   

Ўзбекистон ва жаҳондаги энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлишни истасангиз, Sputnik Ўзбекистоннинг Telegram-каналига обуна бўлинг.

Янгиликлар лентаси
0