11:02 28 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Дунёда
Ҳавола олиш
Корея яриморолидаги вазият: зиддият, келишув, тинчлик сари йўл (84)
674 0 0

"Шимолий Корея билан катта, катта можаро билан тугатиш имкони мавжуд. Бу аниқ", - деди Трамп

ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Рейтер нашрига берган интервьюсида, КХДР билан "катта можаро" бўлиши хавфи мавжудлиги ҳақида гапирди, аммо шахсан ўзи келишмовчиликларни дипломатик йўл билан ҳал этиш тарафдори эканлигини қўшимча қилди, деб хабар қилади РИА Новости.

"Шимолий Корея билан катта, катта можаро билан тугатиш имкони мавжуд. Бу аниқ", — деди Трамп.

"Биз муаммоларни дипломатик йўл билан ҳал этишни хоҳлардик, аммо бу жуда оғир", — деб қўшимча қилган Америка етакчиси.

Трамп, шунингдек, КХДР атрофидаги муаммоларни бартараф этишда Хитой қандай рол ўйнаётганига алоҳида урғу берди ва ХХР Раиси Си Цзинпин "қўлдан келганча" ҳаракат қилаётганини таъкидлади.

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг ўзини тутишини оқилона деб ҳисоблайсизми, деган саволга жавоб берар экан, Трамп, тахминлардан келиб чиқадиган бўлсак, у ақл билан ҳаракат қилаяпти, дея жавоб берган. Трамп, шунингдек, Ким Чен Ин ҳокимият тепасига жуда ёш вақтида келганлигига эътибор қаратган.

"Унинг ақллилигига умид қиламан", — деб таъкидлаган АҚШ президенти.

Қўшма Штатлар КХДР муаммосини ҳал этишда Хитойга катта умид боғламоқда. Апрел ойи бошларида ХХР Раиси Си Цзинпин АҚШга сафари уюштириб, Дональд Трамп билан музокаралар ўтказган эди.

Вашингтон ва Жанубий Кореянинг уруш юз берадиган тақдирда Пхеньян раҳбариятини йўқ қилишга мўлжалланган йирик кўламли ҳарбий машғулотларидан сўнг КХДР атрофидаги вазият янада ўткир тус олди. Шимолий Корея бу машғулотларга баллистик ракеталарни синовдан ўтказиш билан жавоб қайтарди. Ва агар хавф туғиладиган бўлса, Жанубий Корея, Япония ва АҚШ ҳудудларидаги душман ҳарбий базаларига зарба беришга тайёрлиги ҳақида огоҳлантирди.

Апрел ойи бошида АҚШ Корея яримороли ҳудудига атомли авианосец — "Карл Винсон" бошчилигидаги жанговор гуруҳни юборди. "Карл Винсон" КХДР қирғоқлари яқинида бир ойча бўлиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, Жанубий Корея ўз ҳудудида Американинг ракеталарни тутиб қолувчи THAAD тизимини жойлаштиряпти. АҚШ бу тизим жойлаштирилишини Пхенья томонидан бўлаётган таҳдидлар билан изоҳлаган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Мавзу:
Корея яриморолидаги вазият: зиддият, келишув, тинчлик сари йўл (84)

Асосий мавзулар