Швецияда энг йирик шиялар масжидига ўт қўйилди

© Sputnik / Варвара Гертье / Медиабанкка ўтишЁнғин
Ёнғин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дастлабки маълумотларга кўра, масжиднинг 30-50 фоизи зарар кўрган

ТОШКЕНТ. 1 май — Sputnik. Швециянинг Стокгольм шимолидаги Йерфелла шаҳри атрофида жойлашган, шия имоми Али номидаги масжидда душанба кунга ўтар кечаси ёнғин содир бўлган.  Бу ҳақда Швециянинг SVT телевиденияси хабар берди.

Яманда намоз вақтида номаълум шахслар масжидни портлатишди - Sputnik Ўзбекистон
Яман масжидида портлаш юз берди
"Гумонимизча, масжид ташқарисидан ўт қўйиб юборилган", — деди репортаж давомида Стокгольм полицияси вакили Ларс Бистрем.

Ёнғин тўғрисидаги хабар полиция маҳкамасига якшанба куни соат 23.16 да келиб тушган. Хабарда жабрлаганлар ҳақида маълумот мавжуд эмас. Масжид биносида 3 мингдан ортиқ китоблар мавжуд бўлган кутубхона жойлашган. Китобларнинг кейинги тақдири ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

"Дастлабки баҳолашларга кўра, айни вақтда бинонинг 30-50 %и шикастланган", — деб таъкидлаган масжид вакили Аки Зокирий швед телевидениясига. Унинг сўзларига кўра, масжид биноси тахминан 3500 квадрат метрни ташкил этади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0