Бишкекда тўртинчи бор "Ўлмас полк" акцияси бўлиб ўтади

© Sputnik Табылды Кадырбеков"Бесмертный полк" в Бишкеке
Бесмертный полк в Бишкеке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Иккинчи жаҳон уруши бошланганида 300 мингдан ортиқ қирғиз аскарлари ва зобитлари, яъни Қирғизистоннинг ҳар олтинчи фуқароси фронтга йўл олган. Афсонавий Панфилов дивизияси таркибида жангларда қатнашган сўнгги қирғиз-ветерани Тунгучбой Апасов икки йил олдин ҳаётдан кўз юмган

ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. "Ўлмас полк" юриши 9 май куни Бишкек шаҳрида тўртинчи бор ўтказилади, деб хабар қилди чоршанба куни Қирғизистон пойтахти ҳокимлиги матбуот-хизмати.

2014 йилда ушбу акцияда 1 минг иштирокчи қатнашган бўлса, 2016 йилда иштирокчилар сони 18 минг нафарни ташкил қилган.

Ўлмас полк юриши Россия ва бошқа давлатларда Ғалаба байрами куни ўтказилади.

Бишкек ҳокимияти хабарига кўра, тадбир соат 9.00да Жанубий магистралда бошланади.

Юриш Байтик Ботир кўчасидан бошланиб, Ғалаба майдонига қадар давом этиши қўшимча қилинган.

Ҳокимият хабарига кўра, 9 май куни Қирғизистон пойтахтида байрамона концерт ташкиллаштирилиб, автомобиллар пойгаси ўтказилади, сўнгра Кўҳна майдонда тарихий музей қаршисида салютлар отилади.

Ветеран из Бухары Гамик Закиев - Sputnik Ўзбекистон
Путин имзолаган “Қизил юлдуз” ордени бухоролик ветеранга топширилди
Иккинчи жаҳон уруши бошланганида 300 мингдан ортиқ қирғиз аскарлари ва зобитлари, яъни Қирғизистоннинг ҳар олтинчи фуқароси фронтга йўл олган. Шулардан 95 минг нафари урушдан қайтмаган. Юз нафарга яқин қирғиз-жангчилари собиқ Иттифоқ қаҳрамони унвони билан тақдирланган. Қирғизистон ва Қозоғистон фуқароларидан саккизинчи Панфилов гвардиячилар дивизияси шакллантирилган, дивизия жангчилари Москва остидаги жангларда ном қозонган.

Дивизияга таркиб командири, 1941 йилнинг 18 ноябрида ҳалок бўлган Иван Панфилов номи берилган.

Афсонавий Панфилов дивизияси таркибида жангларда қатнашган сўнгги қирғиз-ветерани Тунгучбой Апасов икки йил олдин ҳаётдан кўз юмган. Айни вақтда Қирғизистонда бир неча юз ветеранлар қолган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0