23:04 18 Август 2019
Эфир
  • RUB136.38
  • EUR9928.30
  • USD8882.00
Барак Обама

Обама Конгресс аъзоларини Obamacare дастурини бекор қилмасликка чорлаяпти

© Sputnik / Сергей Гунеев
Дунёда
Ҳавола олиш
132 0 0

АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама Конгресс аъзоларини Obamacare дастурини бекор қилмасликка чорлади

ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. АҚШ собиқ президенти Барак Обама Конгресс аъзоларини 2010 йилда амалиётга жорий этилган "Obamacare" дастурини бекор қилмасликка чорлаяпти, деб хабар қилди РИА Новости.

АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп, архив сурат
© Sputnik / Алексей Филиппов
"Конгресснинг ҳозирги аъзолари аслида кучли ва нуфузли бўлган одамларга ёрдам бериш учун кўпам жасорат талаб этилмаслигини тан оладилар, деб умид қиламан. Лекин заиф, касал ва кучсизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун жуда катта жасорат талаб қилинади", — деб таъкидлади Бостон шаҳрида сўзга чиққан Обама.

"Мен умид қиламанки, миллионлаб одамлар умид қиладиларки, сиёсий партияга аъзолигидан қатъий назар, бундай жасоратни амалга оширишнинг ҳали-ҳануз имкони бор", — деб қўшимча қилган собиқ АҚШ президенти.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада конгресс палатаси аъзолари "Obamacare" соғлиқни сақлаш дастури ўрнига янги қонунни қабул қилиш бўйича овоз берган эдилар. Энди ушбу янги қонун лойиҳаси сенат томонидан кўриб чиқилади. Obamacare дастурига қарши бўлган "Республикаликлар" партияси аъзолари, конгрессда кўпчиликни ташкил этади. Лекин айрим сенаторлар янги қонун лойиҳаси талабларига қарши чиқишган.

АҚШ президенти Трамп ва спикер Райан томонидан янги қонун лойиҳаси қўллаб-қувватланган. Қонун лойиҳасида соғлиқни сақлаш бозорида рақобатни ошириш ва соҳада нарх-наволарни камайтириш кўзда тутилган. Республикаликлар партияси аъзоларининг фикрига кўра, Obamacare дастури фуқаролар томонидан суғурталарни харид қилиш, кам таъминланганлар учун эса субсидиялар беришни кўзда тутган эди.

Лекин амалиётда бу мақсадларга тўлиқ эришилмаган. Айрим демократлар фикрларига кўра, янги дастурда фақат бойлар учун солиқлар камайтирилиши кўзда тутилган бўлиб, бу ўз навбатида соғлиқни сақлаш соҳасида иш ўринларини қисқаришига ҳамда кам таъминланган аҳолига тиббий хизматнинг камайишига олиб келади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Асосий мавзулар