04:03 20 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.34
  • EUR9673.87
  • USD8584.50
Города мира. Доха

Қатар ҳукумати қирол оиласи озод этилиши учун жангариларга 1 млрд доллар тўлади

© Sputnik / Абдулкадер Хадж
Дунёда
Ҳавола олиш
163710

Саудия Арабистон чегараси ҳудуди яқинида лочин ови пайтида қирол оиласи номаълум шахслар томонидан ўғрилаб кетилган эди. Қатар ҳукумати 26 нафар кишини қўйиб юборилиши учун 1 млрд доллар маблағ тўлади.

ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Ироқда қирол оиласи қўйиб юборилиши учун Қатар ҳукумати томонидан 1 млрд доллар маблағ тўланган, деб хабар берди Financial Times нашри.

Ушбу маблағ 26 нафар қирол оиласи қўйиб юборилиши учун тўланди. Хабарда айтилишича, Қатар ҳукумати ушбу пуллар Суриядаги "Ал-Қоида" террорчилик уюшмаси билан боғлиқ бўлган гуруҳлар ва Эрон хавфсизлик хизматига берилди. Ушбу келишув апрел ойида амалга оширилган.

РИА Новости маълумотига кўра, ўғирланган шахслар орасида Қатар қирол оила аъзолари ҳам бўлган. Асирга олинган шахсларни қўйиб юборилиши ҳақида Эрон, Қатар ва "Хезболла" ҳаракати ўртасида музокаралар олиб борилди. Жорий йил апрел ойида 26 нафар киши озод этилиб, Эронда Қатар элчисига топширилган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йил декабр ойида ҳарбий кийимда бўлган номаълум шахслар томонидан Наджаф саҳроси яқинида ов лагеридан қатарлик овчилар ўғирлаб кетилган эди. 

Душанба куни, Мирс, Саудия Арабистон, Бахрейн, БАА Қатар билан дипломатик алоқалар тўхтатилганлиги ҳақида маълум қилинган. Қатарга террорчилик уюшмаларни қўллаб-қувватлаши ҳақида айб қўйилди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Асосий мавзулар