11:46 23 Феврал 2018
Эфир
Президент РФ В. Путин принял участие в работе XXI Петербургского международного экономического форума

Путин: ИД Марказий Осиёда вазиятни издан чиқариш режасини тузмоқда

© Sputnik/ Алексей Дружинин
Дунёда
Ҳавола олиш
136511

Путин Петербургдаги терактлардан кейин олиб борилган тергов жараёнида ташкилотга аъзо мамлакатлар ҳудудларида ИДнинг яширин гуруҳлари фаолият олиб бораётгани маълум бўлганини айтган

ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин "Ислом давлати" ташкилоти Марказий Осиё ва Россия жанубида вазиятни издан чиқариш бўйича режа тайёрлаётганини маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Остонада бўлиб ўтаётган ШҲТ саммитида Путин Петербургдаги терактлардан кейин олиб борилган тергов жараёнида ташкилотга аъзо мамлакатлар ҳудудларида ИДнинг яширин гуруҳлари фаолият олиб бораётгани маълум бўлганини айтган.

"Биздаги маълумотларга қараганда, ИД Марказий Осиё ва Россия жанубида вазиятни издан чиқариш бўйича режа тайёрламоқда. ШҲТнинг махсус хизматлари, хусусан минтақавий антитеррор тузилмасининг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш лозим", — деган Путин.

Асосий мавзулар